locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баскетбол. Sadu Hotel Almaty меҳмонхонасида Марказий Осиё Баскетбол Ассоциацияси (CABA) Координация кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Учрашув давомида минтақадаги баскетболни ривожлантиришга оид бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баскетбол. Sadu Hotel Almaty меҳмонхонасида Марказий Осиё Баскетбол Ассоциацияси (CABA) Координация кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
photo: Basketbol

“Sadu Hotel Almaty” меҳмонхонасида Марказий Осиё Баскетбол Ассоциацияси (CABA) Координация кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 🇰🇿Қозоғистон, 🇺🇿Ўзбекистон, 🇰🇬Қирғизистон ва 🇹🇯Тожикистон баскетбол федерациялари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда FIBA Осиё бош котиби – Хагоп Хажирян фахрий меҳмон сифатида қатнашди.

Ўзбекистон Баскетбол Федерацияси номидан йиғилишда бош котиб Мирадилов Б.М. иштирок этди.

Учрашув давомида минтақадаги баскетболни ривожлантиришга оид бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди:

FIBA’нинг таълим дастурлари;

мураббийлар ва ҳакамлар учун семинарлар;

оммавий ва мактаб баскетболини ривожлантириш дастурлари;

Аёллар баскетболини қўллаб-қувватлаш дастури “Her World, Her Rules”

2026 йил март–апрель ойларида Тошкент шаҳрида CABA U18 ёшлар ва қизлар жамоалари ўртасида ўйинлар ўтказилиши режалаштирилган.

FIBA Осиё бош котиби йиғилишда бажарилган ишлар бўйича ҳисобот тақдим этди ва Ўзбекистон баскетболининг сўнгги йиллардаги фаоллиги, халқаро мусобақалардаги натижалари ва ижобий ўсишини алоҳида таъкидлади.

- Йиғилиш якунида FIBA Осиё билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, CABA минтақасида баскетбол даражасини ошириш ҳамда миллий ва клуб жамоаларининг FIBA тизимидаги мусобақаларда фаол иштирокини кенгайтириш йўналишлари белгиланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг