locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Барселона” афсонаси Жерар Пике Жавоҳир Синдаровга мурожаат йўллади

Пике видеомурожаатида жамоанинг ўйинидан фахрланишини билдириб, келажакда чемпионлик учун курашишларига ишонч билдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона” ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Жерар Пике ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров иштирок этган FYERS American Gambits жамоасини Tech Mahindra Global Chess League-2026 турниридаги натижаси билан табриклади. Пике видеомурожаатида жамоанинг ўйинидан фахрланишини билдириб, келажакда чемпионлик учун курашишларига ишонч билдирди. Бу ҳақда ProSport хабар бермоқда.

Манбага кўра, Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳрида ўтказилган мусобақада FYERS American Gambits учинчи ўринни эгаллади. Жамоа бронза медаллар учун баҳсда CheQ Mumba Mastersга қарши иккита учрашув ўтказиб, уларни 3,5:2,5 ва 4:2 ҳисобларида мағлуб этди.

Жавоҳир Синдаров турнир давомида жамоанинг Icon Board — биринчи тахтасида дона сурди ва кучли натижалар қайд этди. Ўзбекистонлик гроссмейстер Вишванатан Ананд, Алишер Фирузжа ва Ян Непомняший каби таниқли шахматчиларга қарши муҳим очколар жамғариб, жамоасининг совринли ўринни эгаллашига катта ҳисса қўшди.

Маълумот учун, Жерар Пике 2026 йил августида FYERS American Gambits жамоасининг стратегик акциядорига айланган. Шу сабаб у жамоанинг Global Chess League’даги иштирокини яқиндан кузатиб бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг