locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳрейнда Формула-1 мусобақасининг тўртинчи босқичи старт олади: Норрис Red Bull жамоасидан кучли натижа кутмоқда

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баҳрейнда Формула-1 мусобақасининг тўртинчи босқичи старт олади: Норрис Red Bull жамоасидан кучли натижа кутмоқда
Расм: gettyimages.com Ландо Норрис

11 апрелдан 13 апрелгача Баҳрейнда жаҳон чемпионати - Формула-1нинг тўртинчи босқичи бўлиб ўтади.

Мусобақа тақвими:
11 апрель:
16:30 — биринчи машқ
20:00 — иккинчи машқ
12 апрель:
17:30 — учинчи машқ
20:00 — саралаш
13 апрель:
20:00 — асосий пойга

McLaren жамоаси пилоти Ландо Норриснинг айтишича, Red Bull Баҳрейн Гран-присида яхши чиқиш қилиши мумкин.

Норрис шундай деди:
«Биз паст тезликдаги бурилишларда улардан орқадамиз, Баҳрейнда эса тез бурилишлар камроқ - шунинг учун устунлигимизни йўқотамиз. Red Bull жуда тез. Сузукадаги саралашда мен ва Оскар машинадан максимум натижани олдик. Ферстаппен бироз тезроқ эди, лекин яқин эдик. Улар ўтган мавсум давомида жуда кучли бўлишди ва менимча, ҳар бир босқичда бизга рақобат қилиб бораверади».

Ҳозирги кунда Ландо Норрис пилотлар умумий рейтингининг биринчи поғонасида, ундан кейин Макс Ферстаппен ва Оскар Пиастри жойлашган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг