locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳрайнда Кураш бўйича жамоа расмийлари учун техник йиғилиш ва Қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

Беллашувлар 19–20 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баҳрайнда Кураш бўйича жамоа расмийлари учун техник йиғилиш ва Қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди
photo: Kurash Uzbekistan

Манама, 2025 йил 18 октябрь. Баҳрайн пойтахтида ўтаётган 3-Осиё Ёшлар Ўйинлари доирасида Кураш спорт тури бўйича Chief de Mission Meeting ҳамда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Йиғилишда Халқаро Кураш Ассоциацияси (IKA) Бош котиби Муҳаммад Реза Насcири, IKA Администрация раҳбари Мансур Мирзаев, Техник директор Рави Капур, Осиё Кураш конфедерацияси (KCA) техник директори Али Шаҳерканӣ, Халқаро Кураш институти (IKI) ректори Ҳабибулла Таджиев, шунингдек 3-Осиё Ёшлар Ўйинлари Ташкилий қўмитаси вакиллари, миллий федерациялар раҳбарлари ва мураббийлар иштирок этди.

IKA Бош котиби Муҳаммад Реза Насcири йиғилиш давомида ташкилий қўмитанинг яқин ҳамкорлиги, пухта тайёргарлиги ва спортчилар учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

Маълумот ўрнида, Кураш спорт тури тарихда илк бор Осиё Ёшлар Ўйинлари дастуридан ўрин олмоқда. Беллашувлар 19–20 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда ўғил болалар -65 кг ва -83 кг, қизлар эса -52 кг ва -70 кг вазн тоифаларида медаллар учун баҳс олиб боришади.

Бугунги йиғилиш якунида қуръа ташлаш маросими ҳам ўтказилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг