locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳрайнда III Осиё ўйинлари бошланди

Спортнинг 28 йўналиши бўйича қарийб икки ҳафта мобайнида ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баҳрайнда III Осиё ўйинлари бошланди
ФОТО: Getty images

Кеча Ғарбий Осиёнинг Форс кўрфази қирғоқларида жойлашган Баҳрайн қироллиги мамлакатида III Осиё ёшлар ўйинларига старт берилди. Спортнинг 28 йўналиши бўйича қитъамизнинг энг кучли, иқтидорли ёшлари қарийб икки ҳафта мобайнида ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

III Осиё ёшлар ўйинлари дастуридан ўрин олган футзал мусобақасида 8 та жамоа қатнашади. Улар қуръа натижасига кўра иккита гуруҳга ажратилган. Баҳрайн сафарига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “А” гуруҳида мусобақа мезбони – Баҳрайн, шунингдек, Афғонистон ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши майдонга чиқади. “Б” гуруҳидан эса Эрон, Таиланд, Саудия Арабистони ҳамда Қирғизистон терма жамоалари ўрин эгаллашган.

Осиё ўйинлари дастуридан ўрин олган футзал баҳслари Баҳрайн мамлакатининг шимолий қисмида жойлашган Иса Таун шаҳридаги 3600 томошабинга мўлжалланган “Халифа спорт сити” мажмуасида бўлиб ўтиши эълон қилинди. Терма жамоамиз Баҳрайнга 21-октябр кечаси учиб кетади ва дастлабки учрашувини 24-октябр куни Афғонистон ўсмирларига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё ўйинлари футзал баҳслари 2026 йили Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида бўлиб ўтадиган IV Ёзги Ёшлар Олимпиядаси учун саралаш мусобақаси вазифасини ўтаб беради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг