locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳрайн—2025 совриндорлари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистон делегацияси ушбу турнирда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баҳрайн—2025 совриндорлари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланди
ФОТО: Olympic.uz

Маълумки, жорий йилнинг 22—31 октябр кунлари Баҳрайн мезбонлик қилган III Осиё ёшлар ўйинларида Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли иштирок этиб, 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида мазкур мусобақада совриндор бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийларига давлат томонидан кўзда тутилган бир марталик пул мукофотлари тақдим этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Спорт бўйича вакили Одил Абдурахмонов, шунингдек, Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти, мусобақада шоҳсунига кўтарилган спортчиларимиз ва уларнинг яқинлари иштирок этди.

Расмийлар ёш атлетларни қўлга киритилган муваффақият билан қутлаб, уларга келгуси ўйинларда ҳам омад тилашди. Шунингдек, тантанали ёпилиш маросимида Осиё ёшлар ўйинларининг келгуси мезбони сифатида топширилган Осиё Олимпия кенгаши байроғи МОҚ биносига ўрнатилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг