Баҳрайн III Осиё ўсмирлар ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Баҳрайнда III Осиё ўсмирлар ўйинларига тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакиллари ҳам иштирок этиб, мусобақага оид муҳим масалалар билан танишишди.
Учрашувда ташкилотчилар Ўйинлар дастури ва тақвимини тақдим этишди, шунингдек, мусобақалар ўтадиган спорт иншоотлари ҳақида маълумот беришди.
Муҳокамалар марказида инфратузилма ҳолати, спортчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва логистика масалалари бўлди.
Маълумот учун, III Осиё ўсмирлар ўйинлари жорий йилнинг 22–31 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Бакрадзе Иман
Редактор