locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳодир Тошматов Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди

Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баҳодир Тошматов Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди
photo: MOQ

Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда федерацияга янги раҳбар сайланди ва устувор режалар кўриб чиқилди.

Тадбирда делегатлар томонидан федерация раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Тошматов Баҳодир Ҳамидович номзоди илгари сурилди. Номзод бир овоздан қўллаб-қувватланди ва Б.Тошматов мамлакат камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди.

Конференция давомида ушбу спорт турини юртимизда янада ривожлантириш ва оммалаштириш, спортчиларимизни жорий йил кутиб турган нуфузли мусобақаларга пухта тайёрлашга доир истиқболли режалар кўриб чиқилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг