locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баландликка сакраш. Амир Нагаев U-23 Осиё чемпиони

Хитойнинг Ордос шаҳрида бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Амир Нагаев баландликка сакраш баҳсларида 2,16 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Баландликка сакраш. Амир Нагаев U-23 Осиё чемпиони
photo: sport vazirligi

Хитойнинг Ордос шаҳрида бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Амир Нагаев баландликка сакраш баҳсларида 2,16 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.

Бу натижа Ўзбекистон енгил атлетикаси тарихидаги муҳим ютуқлардан бири бўлди. Амир Нагаев барча ёш тоифалари ҳисобга олинганда, эркаклар ўртасида Осиё чемпионатида ғолиб чиққан иккинчи ўзбекистонлик спортчига айланди.

Эътиборлиси, Амир Нагаев ва 2023-йилда U18 Осиё чемпиони бўлган Девдавс Исмоиловни Тошкент шаҳар енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби мураббийи Елена Олеговна Дроздова тайёрлаган.

Амир Нагаев, унинг мураббийи ҳамда Ўзбекистон терма жамоасини ушбу тарихий ғалаба билан табриклаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг