locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Ўзбекистон кубогининг биринчи кунида нималар бўлди?

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Ўзбекистон кубогининг биринчи кунида нималар бўлди?
Photo: Gettyimages

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг биринчи куни баҳслари бўлиб ўтди.

Барчага маълум Владлен Денисов Ханчжоу Осиё ўйинларида ва 2024-йилги Осиё чемпионатида совриндорлар қаторидан жой эгаллаган эди, аммо Самарқанддаги жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарила олмаган. Шунга қарамай, у узоқ муддатли машғулотлар куч ирода билан шунингдек, барча мураббийлари ва яқин дўсти, жамоадоши Артур Гулиев ёрдамида яна юқори натижаларга эришишни бошлади. У биринчи бўлди. Баракалла!!! Фарғона мактаби тарбияланувчиси Диёрбек Маматкулов иккинчи ва Осиё ўйинлари ва Осиё чемпиони Нурислом Тўхтасин ўғли учинчи бўлди.

Чиройли табассум эгаси Александр Зарубин финалда юқори натижа қайд этиб, шоҳсупанинг биринчи поғонасига кўтарилди, фарғона вакили 2018-йилги Осиё ўйинларида 3-ўринни эгаллаган ва узоқ танаффусдан кейин спортга қайтган Шоҳрух Аъзамов иккинчи, Озоджон Амриддинов эса учинчи ўринни банд этди.

Жаҳон кубоги босқичида совриндор бўлган ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида барча хорижлик рақибларини лол қолдирган Арина Танатмишевa айнан бу масофада нималарга қодир эканлигини исботлади, у биринчи, кучли мураббийлар фарзанди, ота-она касби давомчиси, халқаро мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Милана Доушев-Янич шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди. Тошкент вилотаий вакилласи, Осиё чемпионатлари совриндори Мадина Исломова эса кучли учликка якун ясаб берди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг