Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram
Бугун пойтахтимиздаги Анҳор каналда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича U14, U16 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида Тошкент шахар чемпионати бўлиб ўтди.
Саралаш мусобақасида пойтахтимизнинг Учтепа ва Юнусобод туманларининг 1-сонли спорт мактаблари, сув спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Касаба уюшмалари Федерациясининг ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 90 нафар ёш ва умидли спортчилари совринли ўринлар учун баҳс олиб боришди.
Энг маҳоратли ўсмирларимиз эса 22-28 июн кунлари Республика чемпионатида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.
Иброҳим Жалолов
Редактор