Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати – 2025 сарҳисоби
Куннинг иккинчи ярмида стартга чиққан спортчиларимиз ҳам медалларга эга чиқишди:
500м
U23 K-4: Мадина Ашрафхонова/Арина Танатмишёва/Дарья Мишина/Дилшода Абдураҳмонова (олтин)
U23 K-2: Мадина Ашрафхонова/Арина Танатмишёва (олтин)
U18 K-4: Милана Душев-Янич/Аделя Сайфуллина/Малика Султонова/Гулшода Ғаниежонова (олтин)
U23 C-1: Миржалол Комилов (олтин)
U23 K-2: Озод Амриддинов/ Самандар Хайдаров (кумуш)
U18 C-2: Зарина Казакова/Муаттархон Қодиржонова (кумуш)
U18 C-1: Давронбек Ахтамов (бронза)
U18: K-4: Марсел Халилов/Максим Ивлиев/Абдулазиз Ғарипов/Илҳомжон Нуманжонов (бронза)
Параканоэ бўйича
500м
Азизбек Абдулхабибов (кумуш)
Ойбек Юдошев (бронза)
Паттайя-Районг шаҳрида (Таиланд) байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳамда параканоэ бўйича ўз якунига етган Осиё чемпионатида Фурқат Собиржонов бошчилигидаги ўсмирлар, ёшлар ҳамда мураббийларимиз бошчилигидаги параканоэ миллий терма жамоаларимиз 37 нафар спортчи ва 5 нафар мураббий билан иштирок этди. Қувонарлиси, ёш ва умидли байдарка ва каноэчиларимизнинг барчаси медалларга эга бўлишди. Шу билан бирга умумжамоа ҳисобида U18 ёш тоифасида 9та олтин, 5та кумуш, 3та бронза билан 1-ўрин, U23 ёш тоифасида 8та олтин, 6та кумуш, 3та бронза медаллари ва 1-ўрин, параканоэ бўйича эса 7та олтин, 6та кумуш, 1та бронза медаллари билан ҳам 1-ўринни эгалладик.