Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича мамлакат чемпионати старт олди
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича мамлакат чемпионати старт олди.
Шу кунларда Тошкент денгизи бўйида байдарка ва каноэда эшкак эшишнинг марафон масофалари бўйича U18 ва ундан катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
Чемпионат дастурига 2 000, 5 000 ва 10 000 метр масофалар киритилган бўлиб, ҳар бир йўналишда спортчилардан юқори чидамлилик, куч ва тўғри тактика талаб этилади. Айниқса, узоқ масофалардаги баҳслар ҳақиқий синовга айланмоқда.
Мусобақада Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Наманган, Фарғона, Андижон ҳамда Тошкент вилояти вакиллари иштирок этмоқда. Ҳар бир жамоа ўз ҳудуди шарафини муносиб ҳимоя қилиш ва терма жамоа сафидан жой олиш учун бор имкониятини ишга солишди.
Мазкур чемпионат нафақат мамлакат чемпионларини аниқлаб беради, балки истиқболли ёш спортчиларни кашф этиш ва келгуси халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш йўлида муҳим босқич вазифасини ўтайди.
Ўзбекистон чемпионати 27-февраль куни якунланади.