locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Байдарка, каноэ ва параканоэ бўйича жаҳон кубогининг III босқичи Монреалда бошланди!

9–12-июль кунлари Канаданинг Монреал шаҳрида байдарка, каноэ ва параканоэ бўйича жаҳон кубогининг III босқичи бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Байдарка, каноэ ва параканоэ бўйича жаҳон кубогининг III босқичи Монреалда бошланди!
photo: Baydarka va Kanoe

9–12-июль кунлари Канаданинг Монреал шаҳрида байдарка, каноэ ва параканоэ бўйича жаҳон кубогининг III босқичи бўлиб ўтмоқда. Нюфузли мусобақада дунёнинг 64 та мамлакатида 670 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Баҳслар Жан-Драпо боғида жойлашган афсонавий Олимпия эшкак эшиш каналида (Olympic Basin) ўтказилмоқда. Мазкур спорт иншооти 1976-йилги Олимпия ўйинлари учун барпо этилган бўлиб, жорий йилда ўзининг 50 йиллигини нишонламоқда.

Мусобақадаги энг йирик делегация Испанияга тегишли бўлиб, улар 37 нафар спортчи билан иштирок этаётган бўлса, мезбон Канада терма жамоаси 31 нафар эшкак эшувчи билан қатнашмоқда.

Олдинда тўрт кун давом этадиган муросасиз баҳслар, ёрқин пойгалар ва жаҳоннинг энг кучли эшкак эшувчилари иштирокидаги беллашувлар кутмоқда. Жаҳон юлдузларининг чиқишини кузатиб боринг!

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг