locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бахромжон Ғазиев от устида камондан отиш бўйича Бош Ассамблеяда Ўзбекистон номидан иштирок этмоқда

7–10 март кунлари Венгрияда от устида камондан отиш — horseback archery спорт турини ривожлантиришга бағишланган Бош Ассамблея бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бахромжон Ғазиев от устида камондан отиш бўйича Бош Ассамблеяда Ўзбекистон номидан иштирок этмоқда
photo: Ot sporti Uzbekistan

7–10 март кунлари Венгрияда от устида камондан отиш — horseback archery спорт турини ривожлантиришга бағишланган Бош Ассамблея бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йиғилишда дунёнинг турли мамлакатларидан, жумладан Италия, Швейцария, Венгрия, АҚШ, Англия, Германия, Индонезия, Франция, Тайвань, Хитой, Малайзия ва бошқа давлатлардан вакиллар иштирок этмоқда. Ассамблея давомида мутахассислар ҳамда миллий федерациялар вакиллари ушбу томошабоп ва тарихий аҳамиятга эга спорт турини халқаро миқёсда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси номидан Бош Ассамблеяда Ўзбекистон от устида камондан отиш федерацияси вакиллари Муминa Даминова ва Мадина Баxtийорова ҳамда федерация раиси Бахромжон Ғазиев иштирок этмоқда. Шунингдек, у Осиё от спорти федерацияси вице-президенти ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси ҳисобланади.

Ассамблея доирасида от устида камондан отишни оммалаштириш, мамлакатлар ўртасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш, шунингдек, от спортнинг ушбу йўналишини янада ривожлантириш ва тарғиб қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон вакилларининг бундай нуфузли халқаро учрашувларда иштирок этиши халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга, от спортни ривожлантиришга ҳамда мамлакатимизда от устида камондан отиш анъаналарини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг