locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бадминтон. Ўзбек спортчиларидан медаллар

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг спорт базасида бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати давом этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бадминтон. Ўзбек спортчиларидан медаллар
photo: badminton uzbekistan

Пойтахтимиздаги Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг спорт базасида бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати давом этмоқда.
Кеча чемпионат доирасида жамоавий баҳслар уюштирилди. Унга кўра, U-15 ва U- 23 ёш тоифаларида Ўзбекистон терма жамоаси чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, U-17 биринчилигида кумуш медалга эга чиқди.
Ушбу муваффақиятга хоразмлик бадминтончилар ҳам ўзларининг муносиб улушини қўшдилар. Жумладан, Ўзбекистон U-15 жамоаси билан Диёра Қадамова (СЎТЕАИСМ) ва Эгамберди Яқубов (Ҳазорасп СМ), Ўзбекистон U-23 жамоаси билан Ғаффор Жабборов ва Донагул Касимова (иккаласи СЎТЕАИСМ) чемпион номини қўлга киритди.
U-15 биринчилиги. 1.Ўзбекистон. 2.Қозоғистон. 3.Мўғулистон. 3.Тожикистон.
U-17 биринчилиги. 1. Қозоғистон. 2.Ўзбекистон. 3.Мўғулистон. 3.Тожикистон.
U-23 биринчилиги. 1.Ўзбекистон. 2.Қозоғистон. 3.Қирғизистон. 3.Тожикистон.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг