Badminton. O'zbek sportchilaridan medallar
Пойтахтимиздаги Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг спорт базасида бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати давом этмоқда.
Кеча чемпионат доирасида жамоавий баҳслар уюштирилди. Унга кўра, U-15 ва U- 23 ёш тоифаларида Ўзбекистон терма жамоаси чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, U-17 биринчилигида кумуш медалга эга чиқди.
Ушбу муваффақиятга хоразмлик бадминтончилар ҳам ўзларининг муносиб улушини қўшдилар. Жумладан, Ўзбекистон U-15 жамоаси билан Диёра Қадамова (СЎТЕАИСМ) ва Эгамберди Яқубов (Ҳазорасп СМ), Ўзбекистон U-23 жамоаси билан Ғаффор Жабборов ва Донагул Касимова (иккаласи СЎТЕАИСМ) чемпион номини қўлга киритди.
U-15 биринчилиги. 1.Ўзбекистон. 2.Қозоғистон. 3.Мўғулистон. 3.Тожикистон.
U-17 биринчилиги. 1. Қозоғистон. 2.Ўзбекистон. 3.Мўғулистон. 3.Тожикистон.
U-23 биринчилиги. 1.Ўзбекистон. 2.Қозоғистон. 3.Қирғизистон. 3.Тожикистон.