locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бадминтон. Марказий Осиё чемпионатида қатнашган хорижмлик спортчилар кутиб олинди

Ўзбекистонлик бадминтон усталари жами 2 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бадминтон. Марказий Осиё чемпионатида қатнашган хорижмлик спортчилар кутиб олинди
photo: Xorazm

Жорий йилнинг 15-23 сентябрь кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг спорт базасида ўн беш ёшгача (U-15), ўн етти ёшгача (U-17) ва йигирма уч ёшгача (U-23) бўлган бадминтончилар ўртасида Марказий Осиё чемпионати ўтказилди.
Етти давлатнинг энг сара спортчилари қатнашган мусобақада ўзбекистонлик бадминтон усталари жами 2 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритишди. Муболаға эмас, медаллар жамғармасини хорижмлик, хусусан, СО‘ТЕАISM тарбияланувчилари айтарли даражада бойитишди.
Бугун Урганч темир йўл вокзалида зафарли ўғил ва қизларимиз Хоразм вилояти Спорт бошқармаси, спорт мактаби, федерация мутасаддилари ҳамда яқинлари томонидан тантанали тарзда кутиб олинди.
СО‘ТЕАISM директори Жамоладдин Абдуллаевга кўра, бадминтончиларимиз чемпионатда эришган ушбу ютуқлари спорт мактаби тарихи саҳифаларидан жой олади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг