locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бадиий гимнастикачиларимиз лицензиявий жаҳон чемпионатида иштирок этишади

12-16-август кунлари Германиянинг Франкфурт шаҳрида бадиий гимнастика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бадиий гимнастикачиларимиз лицензиявий жаҳон чемпионатида иштирок этишади
photo: MOQ

Бадиий гимнастикачиларимиз лицензиявий жаҳон чемпионатида иштирок этишади

12-16-август кунлари Германиянинг Франкфурт шаҳрида бадиий гимнастика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг кўплаб мамлакатларидан 350 нафарга яқин энг кучли спортчиларни ўзида жамлайдиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Аҳамиятлиси, мазкур дунё биринчилигида Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларининг дастлабки йўлланмалари ўйналади. Дастурга кўра, ҳам яккалик, ҳам гуруҳ машқлари дастурларида дастлабки уч ўринни эгаллаган спортчи ва жамоалар Олимпиада лицензияларига эга чиқишади. Дунё биринчилигида қуйидаги 7 нафар спортчимиз совринли ўринлар ва Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боришади:

Якалик:
– Тахмина Икромова.

Гуруҳ машқи:
– Эвелина Атальянс;
– Мумтоза Исҳоқзода;
– Амалия Мамедова;
– Ясмина Мкртичева;
– Юлия Валеватая;
– Тамила Зиганшина.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг