locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бадиий гимнастика. Лола Жўраева Боку шаҳрида кумуш медални қўлга киритди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Шу кунларда Боку шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Европа кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Таниқли спортчилар билан бирга ўзбекистонлик гимнастикачилар Лола Жўраева ва Мишел Нестеровалар ҳам чиқиш қилмоқда. Биринчи кун дастурида иккита йўналиш бўйича финал баҳслари ўрин олган бўлиб, якунда Инара Збродина-Сатторова шогирди Лола Жўраева тўп билан ўйнаш бўйича кумуш медални қўлга киритди.

Унинг кўрсаткичи Олимпия ўйинлари совриндори ва кўп карра жаҳон чемпиони София Раффаели олган баллдан бироз пастроқ. Муваффақиятингиз билан табриклаймиз ва қизларимизга янада муваффақиятлар тилаймиз.


Финал. Тўп.
1-ўрин – София Раффаели, Италия – 27.900
2-ўрин – Лола Жўраева, Ўзбекистон – 27.550
3-ўрин – Таисия Онофрийчук, Украина – 27,450

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг