locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бадиий гимнастика бўйича “Вилоят ҳокими олимпиадаси” мусобақаси ўтказилди

Беллашувлар давомида ёш гимнастикачилар ўзларининг юксак маҳорати, нафис ва жозибадор чиқишлари, шунингдек, спортга бўлган қатъияти ҳамда интилишларини намоён этдилар.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Бадиий гимнастика бўйича “Вилоят ҳокими олимпиадаси” мусобақаси ўтказилди
photo: gimnastika Uzbekistan

Навоийда “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари дастури доирасида бадиий гимнастика спорт тури бўйича “Навоий вилояти ҳокими олимпиадаси” мусобақалари юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақалар Навоий вилояти Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган иқтидорли ҳамда истиқболли спортчилар ўзаро куч синашдилар.

Беллашувлар давомида ёш гимнастикачилар ўзларининг юксак маҳорати, нафис ва жозибадор чиқишлари, шунингдек, спортга бўлган қатъияти ҳамда интилишларини намоён этдилар. Мусобақалар қизғин ва муросасиз курашлар остида кечиб, иштирокчиларнинг ҳар бири муносиб натижаларга эришиш йўлида бор салоҳиятини ишга солди.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Навоий вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи Жасур Муртозаев, МОҚ Навоий вилояти ижрочи директори Фарход Раҳмонов ҳамда мактаб директорлари ва соҳа мутасаддилари иштирок этиб, спортчиларни республика босқичидаги баҳсларда омад ва зафарлар тиладилар. Беллашувлар якунига кўра ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг