БААнинг Фужайра шаҳрида CSI 3* 145 см да халқаро от спорти мусобақаси бўлиб ўтди
Мусобақада дунёнинг етакчи спортчилари иштирок этди ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли қатнашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Ot sporti Uzbekistan
2025 йил 20–23 ноябрь кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида CSI 3* 145 см да халқаро от спорти мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг етакчи спортчилари иштирок этди ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли қатнашди.
Мусобақада спортчимиз Қурбанов Бекзод ўзининг Matss VG от билан иштирок этиб, жаҳон майдонида юқори натижа кўрсатди ва 5-ўринни эгаллади. Ушбу натижа нафақат спортчимиз учун, балки Ўзбекистон от спорти федерацияси учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Олимпия ўйинларига йўлланма олиш йўлида навбатдаги қадам ҳисобланади.
Ўзбекистон От спорти федерацияси Қурбанов Бекзод ва унинг мураббийларини ушбу ютуқ билан табриклайди ҳамда келгусидаги халқаро стартларда муваффақиятлар тилайди.
Иброҳим Жалолов
Редактор