locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

БААдаги мусобақаларнинг иккинчи кунида Ўзбекистон сузиш терма жамоаси учта медалга сазовор бўлди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
БААдаги мусобақаларнинг иккинчи кунида Ўзбекистон сузиш терма жамоаси учта медалга сазовор бўлди
Расм: aquatics.uz

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида сув спорти бўйича очиқ чемпионат доирасида сузиш мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Турнир 18 апрелдан 20 апрелгача давом этади. Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон вакиллари жамоа ҳисобига яна учта медал қўшишди.

Ўзбекистонлик спортчиларнинг иккинчи кун медаллари:
Олтин
50 м баттерфляй — Михаил Клешко (24.20)
Кумуш
100 м брас — Искандар Садуллаев (1:04.94)
50 м эркин усул — Михаил Клешко (23.13)

Эслатиб ўтамиз, мусобақаларнинг биринчи кунида Михаил Клешко 50 метрга спинада сузиш бўйича олтин медални қўлга киритган ва 26.43 сониялик натижа қайд этган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг