locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азизжон Камилов жаҳон чемпионатида иштирок этадиган қизларимиз билан учрашди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Азизжон Камилов жаҳон чемпионатида иштирок этадиган қизларимиз билан учрашди
PHOTO: Telegram

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг пойтахт вилоятининг Дукент шаҳарчасида ўтказган ўқув-машғулот йиғини якунга етди.

Бугун Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов Тошкентга қайтган дзюдочи қизларимиз билан учрашди. Будапешт шаҳри мезбонлик қиладиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 11 нафар қизларимиз (икки нафари аралаш жамоавий баҳсларда) юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Азизжон Камилов дзюдочиларимиз билан суҳбатда жаҳон чемпионати ҳар бир спортчига ўзини кўрсатиш учун муҳим мусобақа экани, қўлга киритилажак ижобий натижа дзюдочининг келгуси фаолиятидан тубдан ўзгартириб юборадишини алоҳида таъкидлади.

Ўз ўрнида дзюдочи қизларимиз ҳам машғулотларда астойдил меҳнат қилаётганлари, жаҳон чемпионатида яхши натижа учун бор куч ва имкониятларини ишга солишларини айтишди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг