locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азизжон Камилов Қозоғистонда машғулот ўтказаётган терма жамоамиз билан мулоқот қилди

Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Азизжон Камилов Қозоғистонда машғулот ўтказаётган терма жамоамиз билан мулоқот қилди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Азизжон Камилов Қозоғистонда машғулот ўтказаётган терма жамоамиз билан мулоқот қилди

Маълумки, шу кунларда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.

Дунёнинг ўттиздан ортиқ давлатидан келган етти юз нафарага яқин дзюдочи қатнашаяптиган ушбу катта миқёсли йиғин иштирокчилар учун Осиё ўйинлари ҳамда жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб бераяпти. Дунёнинг энг кучли спортчилари билан ҳар куни бир татамида ишлаш имконияти нафақат машғулот жараёни сифатини ошириш, балки қимматли мусобақа амалиётига эга бўлиш имконини ҳам беради.

Йилнинг бу икки мусобақаси дзюдочиларимиз учун жуда муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ZOOM платформаси орқали терма жамоамиз аъзолари билан суҳбатлашди, яратилган шароитлар билан танишди.

Мураббийлар ўқув-машғулот йиғини, мусобақага олиб борилган тайёргарлик, кўплаб Олимпиада ва жаҳон чемпионлари иштирокида ўтказилаётган халқаро йиғиннинг фойдали жиҳатлари ҳақида тўлиқ ҳисобот бериб, дзюдочиларимизнинг ҳар бири бўйича алоҳида маълумот тақдим этишди.

Йиғиннинг ҳар бир кунидан унумли фойдаланиб, Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатига энг яхши формада етиб бориш асосий вазифа ҳисобланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг