locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азизжон Камилов Осиё чемпионати қаҳрамонлари билан учрашди

16-19 июл кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Азизжон Камилов Осиё чемпионати қаҳрамонлари билан учрашди
photo: Dzyudo Uzbekistan

Хабарингиз бор, 16-19 июл кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу қитъа биринчилигида Аурелио Чиприан-Флис бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоалари муваффақиятли тарзда иштирок этган эди.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳар икки терма жамоамиз аъзолари билан учрашди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган учрашувда Азизжон Якубжанович мураббийлар штаби, шифокорлар ва дзюдочиларга миннатдорлик билдирди.

Федерация раиси йилнинг асосий мусобақаси ҳисобланган Жаҳон чемпионатида ҳам муносиб тарзда қатнашиб, 2026 йилги мавсумни юқори нотага якунлаш устувор вазифа эканини уқди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари умумий ҳисобда 18 та олтин, 6 та кумуш, 11 та бронза, жами 35 та медаль билан Осиёнинг 20 давлати орасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг