locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азизжон Камилов мураббийлар штаби ҳамда катталар терма жамоаси билан учрашди

У терма жамоамизни кескин танқид қилиб, айнан бош жамоа мамлакатнинг халқаро майдондаги юзи эканини таъкидлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Азизжон Камилов мураббийлар штаби ҳамда катталар терма жамоаси билан учрашди
photo: judouz

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси учрашув чоғ'ида спортчиларнинг Словакиядаги халқаро йиғин ҳамда Прагда бўлиб ўтадиган Европа кубогига тайёргарлик ҳолатини муҳокама қилди.

Давлат Бобоновнинг қайтиши алоҳида мавзу бўлди: сўнгги бор Олимпия ўйинларида татамида кўриниш берган тажрибали дзюдочимиз жароҳатидан кейин яна халқаро мусобақаларда қатнашишга тайёр. Алишер Юсупов билан биргаликда у Валенсия ва Японияда индивидуал тайёргарликдан ўтди.

Шу билан бирга, Федерация раҳбари муаммоли масалаларни ҳам четлаб ўтмади. У терма жамоамизни кескин танқид қилиб, айнан бош жамоа мамлакатнинг халқаро майдондаги юзи эканини таъкидлади. Кадетлар ва ёшлар терма жамоаларининг жаҳон ва Осиё чемпионатидаги зафарли ғалабалари ўзбек дзюдосининг ҳақиқий юзини яққол намоён этди. Энди терма жамоа бу юксак мақомни тасдиқлаши шарт.

Учрашув якунида Азизжон Камилов мураббийлар ва спортчилардан максимал даражада диққатни жамлашни, бор кучини беришни талаб қилди ҳамда Ўзбекистон терма жамоасининг мусобақаларда ўртача қатнашишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади. Халқаро татамиларда жамоа фақат энг юқори даражани кўрсатиши ва ғалаба учун охиригача курашиши кераклигини урғулади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг