locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азизжон Камилов Халқаро дзюдо федерациясида икки муҳим лавозимни эгаллади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Азизжон Камилов Халқаро дзюдо федерациясида икки муҳим лавозимни эгаллади
Расм: Olamsport.uz

11 июн куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди. Ўзбекистон спорт жамияти учун муҳим янгилик — мамлакатимиз дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов мазкур Конгрессда IJF’нинг олий бошқарув органи — Ижроия қўмитаси аъзоси, шунингдек, IJF Таълим директори (Education Director) лавозимига сайланди.

Айни пайтда Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти сифатида ҳам фаолият юритиб келаётган Камилов энди халқаро миқёсда дзюдо соҳасида таълим ислоҳотлари — мураббийлар, ҳакамлар ва маъмурий мутахассислар тайёрлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш борасидаги муҳим йўналишларга масъул бўлади.

Шунингдек, у Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер билан ҳамкорликда дзюдони олимпия спорт турлари қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг