locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азизжон Камилов Дукентда машғулот ўтказаётган терма жамоа билан учрашди

Бу ҳақда Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Азизжон Камилов Дукентда машғулот ўтказаётган терма жамоа билан учрашди
Фото: O'zbekiston Og'ir Atletika Federatsiyasi

Шу кунларда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов шахсан шароитлар билан танишиш, дзюдочилар билан юзма-юз суҳбатлашиш мақсадида Дукентга борди. Азизжон Якубжанович аёллар ва эркаклар терма жамоамиз аъзолари билан алоҳида учрашди ва мулоқот қилди.

Ўз ўрнида Ўзбекистон дзюдо федерацияси психологи Лола Агзамова учрашув давомида ҳар бир дзюдочи билан алоҳида суҳбат ўтказди.

Халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўраётган терма жамоа аъзолари билан ўтказилган бу учрашувлар жуда муҳим ҳисобланади. Боиси, спортчи ҳеч нарсани ўйламасдан, бор эътиборини фақат мусобақага тайёргарликка қаратши лозим.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг