locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азизжон Камилов Бухоро Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлди

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази билан яқиндан танишилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Азизжон Камилов Бухоро Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлди
photo: judouz

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси, Осиё дзюдо иттифоқи (JUA) вице-президенти Азизжон Камилов Бухоро вилоятига сафари доирасида Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази билан яқиндан танишди.

Вилоятларда мавжуд инфратузилмани янада яхшилашга асосий эътиборини қаратaётган федерация раҳбари спорт даргоҳида спортчи-ўқувчилар ва алоҳида дзюдочилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Марказнинг дзюдо бўлимида таҳсил олаётган ёш дзюдочилар ҳамда уларнинг мураббийлари билан суҳбатлашди.

Сир эмас, бугунги кунда Бухоро ҳудудлар орасида дзюдоси ривожланган, маҳаллий ва халқаро мусобақалардаги натижалари айтилганга арзийдиган, барча ёш тоифаларида терма жамоаларга муносиб номзодларни етказиб бераётган вилоят ҳисобланади. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида шуғулланаётган болалар орасида ҳам ўзбек дзюдосининг эртанги авлоди борлигига ишонамиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг