locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Азиз Ташпулатов Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси этиб сайланди

Шунингдек, раҳбарият таркиби тўлиқ шакллантириб олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Азиз Ташпулатов Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси этиб сайланди
Фото: Olympic.uz

Бугун Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот сайлов-конференсияси бўлиб ўтди. Унда Ички ишлар вазирлиги, Спорт вазирлиги, МОҚ раҳбарияти ва соҳа мутасаддилари иштирок этишди.

Конференция давомида ассоциация раҳбарияти қайта шакллантирилиб, яқин давр учун устувор режалар муҳокама қилинди. Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг мамлакат волейбол федерацияси раҳбари сифатидаги муваффақиятли фаолияти инобатга олиниб, унинг номзоди Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси лавозимига илгари сурилди. Номзодлар ушбу таклифни бир овоздан маъқуллашди ва Азиз Анварович Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раиси этиб сайланди.

Шунингдек, ассоциация раисининг ўринбосарлари, бош котиб ва ижрочи директорлари ҳам сайланиб, раҳбарият таркиби тўлиқ шакллантириб олинди.

Тадбирда сўз олган расмийлар ассоциация раҳбариятини масъулиятли лавозим билан қутлаб, шарафли вазифаларини амалга оширишлари йўлида омад ва муваффақиятлар тилашди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг