locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Авазжон Каримов Тошкент шаҳар дзюдо федерацияси раиси этиб сайланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Авазжон Каримов Тошкент шаҳар дзюдо федерацияси раиси этиб сайланди
PHOTO: Telegram

Бугун Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Спорт вазири ўринбосари А. Каримов, Дзюдо федерацияси раиси А. Камилов, спорт бошқармаси бошлиғи Б. Убайдуллаев, марказ директори А. Мамадалиев, спорт мактаб директорлари, тренерлар ҳамда мутасадди ташкилотлар иштирокида навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда 2028 йилда Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш, ҳамда дзюдо спорт турини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ташкилий масала кўриб чиқилиб, Дзюдо федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси лавозимига Спорт вазирининг ўринбосари Каримов Авазжон Қудратуллаевич номзоди илгари сурилди.

Иштирокчилар номзодни бир овоздан маъқуллашди ва А. Каримов Дзюдо федерацияси Тошкент шаҳар бўлими раиси лавозимига сайланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг