locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ATF Championship 31: Наманган яна бир бор халқаро спорт марказига айланди

Бу ҳақда Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ATF Championship 31: Наманган яна бир бор халқаро спорт марказига айланди
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси

65-Халқаро Гуллар фестивали доирасида Наманган шаҳри навбатдаги йирик спорт тадбирига мезбонлик қилди. "Афсоналар водийси" тематик боғида ташкил этилган спортнинг аралаш жанг санъатлари (MMA) бўйича нуфузли ATF Championship 31 халқаро турнири минглаб спорт ихлосмандларини бир майдонга жамлади.

Мусобақада Ўзбекистон ҳамда МДҲ давлатларининг профессионал спортчилари иштирок этиб, мухлисларга муросасиз ва қизиқарли жангларни тақдим этди. Турнир нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунёдаги MMA ишқибозларининг эътиборини Наманганга қаратди.

Нуфузли спорт тадбирида иштирок этган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов йиғилганларни 65-Халқаро Гуллар фестивалининг юбилейи билан самимий қутлаб, мусобақа қатнашчиларига омад ва зафарлар тилади. Таъкидланганидек, бундай халқаро мусобақалар вилоятнинг спорт салоҳиятини намоён этиш, ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб қилиш ҳамда Наманганнинг халқаро нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Турнирнинг марказий жангида ATF чемпионлик камари учун ўзбекистонлик спортчи Шукуржон Абдураҳимов ва қозоғистонлик Жасулан Хасимов ўзаро куч синашди. Муросасиз кечган баҳсда юртдошимиз рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этиб, чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг