locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Астана Гран-приси. Улжон Амриева ҳисобида олтин! Терма жамоамиз мусобақани бешта медал билан якунлади

Қозоғистоннинг Астана шаҳри мезбонлик қилган пара дзюдо бўйича "2026 IBSA Grand Prix Astana" халқаро турнири ўз ниҳоясига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Астана Гран-приси. Улжон Амриева ҳисобида олтин! Терма жамоамиз мусобақани бешта медал билан якунлади
photo: Dzyudo Uzbekistan

Қозоғистоннинг Астана шаҳри мезбонлик қилган пара дзюдо бўйича "2026 IBSA Grand Prix Astana" халқаро турнири ўз ниҳоясига етди. Турнирда дунёнинг 24 та мамлакатида келган 140 нафар атлетлар ўзаро баҳс олиб боришди.

Гран-прининг иккинчи куни беллашувларида вакилларимиз 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига эга чиқди. Улжон Амриева ўз вазн тоифасидаги барча рақибларидан устун келган бўлса, Феруза Эргашева ҳамда Моҳинур Пармонова ҳисобимизга бронза медалларини тақдим этди.

Аёллар (J1 класи, 60 кг):

1. Улжон Амриева (Ўзбекистон)
2. Каролин Дуарте (Бразилия)
3. Ларисса Силва (Бразилия)
3. Мерве Усулу Хежебипур (Туркия).

Аёллар (J1 класи, +70 кг):

1. Эрика Зоага (Бразилия)
2. Милена де Фрейтас (Бразилия)
3. Феруза Эргашева (Ўзбекистон)
3. Ақтолкин Сейилбекова (Қозоғистон).

Аёллар (J2 класи, +70 кг):

1. Ребека Силва (Бразилия)
2. Зарина Райфова (Қозоғистон)
3. Моҳинур Пармонова (Ўзбекистон)
3. Мег Эммерих (Бразилия).

Шу тариқа, вакилларимиз "Астана Гран-приси"ни 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 5 та медал билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринда якунлашди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг