locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Асламжон Ортиқов Бангкокда рақибини нокаут қилди

Ўзбекистонлик муай-тай жангчиси проф фаолиятидаги саккизинчи ғалабасини Таиландда қайд этди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Асламжон Ортиқов Бангкокда рақибини нокаут қилди
Расм: boxing.uz

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ONE Friday Fights 114 турнири доирасида муай-тай жанги бўлиб ўтди. Унда ўта енгил вазн тоифасида рақобат олиб бораётган ўзбекистонлик Асламжон Ортиқов навбатдаги жангини ўтказди.

У мезбон мамлакат вакили Петсукумвит Бой Бангнага қарши рингга чиқди ва учинчи раундда уни таъсирли зарба билан нокаутга учратди. Шу тариқа, Ортиқов профессионал фаолиятидаги 8-жангида ҳам ғалаба қозонди. Унинг тўртта ғалабаси муддатидан олдин якунланган.

Тайландлик Бангна учун эса бу тўқнашув бешинчи мағлубият бўлди. Унинг ҳисобида тўртта ғалаба бор.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг