locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Асилбек Юсупов 1st Weighlifting challange мусобақаси совриндорига айланди

Истеъдодли ёш полвонимиз -60 кг вазн тоифасида ўтказилган беллашувларда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Асилбек Юсупов 1st Weighlifting challange мусобақаси совриндорига айланди
photo: Og'ir atletika

Эрон Ислом Республикасининг Баболсар шаҳрида ҳарбий спортчилар ўртасида ўтказилаётган биринчи челленж мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маълумот учун, мазкур мусобақа 6-ноябр санасига қадар давом этиши белгиланган бўлиб, унда Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Бугун икки нафар вакилимиз – -60 кг вазн тоифасида Асилбек Юсупов ҳамда -65 кг вазн тоифасида Диёрбек Одилов совринли ўринлар учун баҳсларга киришди.

Асилбек Юсупов “1st Weighlifting challange” мусобақаси совриндорига айланди.

Истеъдодли ёш полвонимиз -60 кг вазн тоифасида ўтказилган беллашувларда шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Асилбек силтаб кўтаришда 131, 137 ҳамда 142 кг оғирликдаги тошни муваффақиятли кўтарди ҳамда икки кураш якунига кўра 248 кг оғирликни забт этиб, 2 та бронза медалини қўлга киритди

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг