Асила Мирзаёрова номзоди Осиё Паралимпия қўмитаси Атлетлар комиссияси аъзолигига илгари сурилди
Асила Мирзаёрова номзоди Осиё Паралимпия қўмитаси Атлетлар комиссияси аъзолигига илгари сурилди
Осиё Паралимпия қўмитаси (APC) Aichi-Nagoya 2026 Пара Осиё ўйинлари давомида сайланадиган Атлетлар комиссияси аъзолигига номзодларни эълон қилди. Осиё Паралимпия қўмитаси Ижроия кенгаши таркибидаги Атлетлар комиссияси аъзолигига 2026–2030-йиллар учун жами 10 нафар номзод кўрсатилди. Аҳамиятлиси, ундан пара енгил атлетика бўйича миллий терма жамоамиз аъзоси Асила Мирзаёрова номзоди ўрин олди
Атлетлар комиссияси аъзолигига номзодлар:
Алхатери Салама (Бирлашган Араб Амирликлари) — пара велоспорт;
Ал-Мадхури Зайналибдин (Ироқ) — пара қиличбозлик;
Амимото Мари (Япония) — аравачада баскетбол;
Илёсов Сиёвуш (Тожикистон) — пара велоспорт;
Жаванмарди Сарех (Эрон Ислом Республикаси) — пара ўқ отиш;
Хаттаб Абделкарим (Иордания) — пара пауэрлифтинг;
Мирзаёрова Асила (Ўзбекистон) — пара енгил атлетика;
Вон Юмин (Корея) — аравачада регби;
Ю Чуй И (Гонконг) — пара қиличбозлик;
Жао Шуай (Хитой) — пара стол тенниси.
Атлетлар комиссияси сайлови 18–23-октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Aichi-Nagoya 2026 Пара Осиё ўйинлари давомида ўтказилади.