locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Asia Auto Gymkhana Championship 2026 1-босқичи якунлари: Ўзбекистон 3-ўринда

Чемпионатнинг 2-босқичи жорий йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Asia Auto Gymkhana Championship 2026 1-босқичи якунлари: Ўзбекистон 3-ўринда
Фото: Спорт вазирлиги

Қозоғистон Республикасидаги STK “Sokol” автоспорт мажмуасида Asia Auto Gymkhana Championship 2026 мусобақасининг 1-босқичи якунланди. Унда минтақанинг етакчи спортчилари иштирок этди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги натижаларни қайд этди:

Mix Double — 6-ўрин

Male Solo:
Алим Аҳмаджанов — 4-ўрин
Дилшод Юсупов — 6-ўрин

Female Solo:
Самина Аҳмаджанова — 6-ўрин
Сабина Юсупова — 8-ўрин

Double Female — 3-ўрин
Male Double — 2-ўрин

Умумий ҳисобда 30 очко жамғарган Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллади. Биринчи ва иккинчи ўринларни мос равишда Қирғизистон (62 очко) ҳамда Қозоғистон (32 очко) терма жамоалари қўлга киритди.

Шунингдек, Ўзбекистон жамоаси Гонконг (Хитой), Ҳиндистон, Малайзия ва Хитой Тайпейи жамоаларидан устун келди.

Маълумот учун, чемпионатнинг 2-босқичи жорий йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг