locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қашқадарёда соҳил волейболи бўйича “Ҳоким олимпиадаси” мусобақаси ўтказилди

Қашқадарё вилоятида соҳил волейболи спорт тури бўйича “Ҳоким олимпиадаси” мусобақалари юқори савияда ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қашқадарёда соҳил волейболи бўйича “Ҳоким олимпиадаси” мусобақаси ўтказилди
photo: Voleybol Uzbekistan

Қашқадарё вилоятида соҳил волейболи спорт тури бўйича “Ҳоким олимпиадаси” мусобақалари юқори савияда ташкил этилди. Беллашувларда вилоятининг турли ҳудудларидан келган ёш спортчилар ғолиблик учун муросасиз кураш олиб борди. Соҳил волейболи “Ҳоким олимпиадаси” дастуридаги спорт турларидан бири ҳисобланади.

Ўғил болалар ўртасида:

1-ўрин — Қарши Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
2-ўрин — Деҳқонобод тумани 50-мактаб жамоаси
3-ўрин — Кўкдала спорт мактаби

Қиз болалар ўртасида:

1-ўрин — Қарши тумани
2-ўрин — Нишон тумани
3-ўрин — Яккабоғ тумани

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Мазкур мусобақа ёшлар ўртасида соҳил волейболини янада оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни кашф этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг