locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қашқадарёда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Мусобақа 14-март кунига қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қашқадарёда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Қашқадарё вилояти Гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабида ёшлар U-16 ёш тоифасида қизлар ўртасида бадиий гимнастика спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Чемпионатда республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган иқтидорли спортчи қизлар иштирок этиб, ўз маҳоратларини, нафислигини ҳамда мураккаб гимнастик элементларни юқори даражада ижро этиш орқали ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Унда Миллий Олимпия қўмитаси вилоят ҳудудий бўлими ижрочи директори Эркин Ваҳидов, спорт соҳаси мутахассислари, мураббийлар ҳамда ҳакамлар ҳайъати вакиллари иштирок этиб, ёш спортчиларга омад тиладилар.

Мазкур чемпионат мамлакатимизда бадиий гимнастика спорт турини янада ривожлантириш, ёш истеъдодларни кашф этиш ҳамда келажак чемпионларини тайёрлаш йўлида муҳим аҳамият касб этади. Мусобақа 14-март кунига қадар давом этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг