Қашқадарё вилоятида ўқувчилар ўртасида жисмоний тайёргарлик спорт синовлари ўтказилмоқда
Қашқадарё вилоятида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш” спорт синовларининг 2026 йилги мавсуми доирасида кенг кўламли тадбирлар ташкил этилмоқда. Мазкур жараён вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги таълим муассасаларини қамраб олган ҳолда изчил давом этмоқда.
Спорт синовлари давомида ўқувчилар ихтиёрий талаблар асосида фаол иштирок этиб, ўз жисмоний тайёргарлик даражаларини амалий тарзда синовдан ўтказмоқдалар. Белгиланган машқлар орқали иштирокчилар ўзларининг чаққонлиги, чидамлилиги, тезкорлиги ҳамда умумий жисмоний ҳолатини намоён этмоқда.
Жараён давомида ўқувчиларнинг спортга бўлган қизиқиши, фаоллиги ва интилиши алоҳида эътиборга лойиқ. Айниқса, синовларнинг ихтиёрий асосда ташкил этилгани ёшларнинг спортга бўлган онгли ёндашувини кучайтириб, уларни соғлом турмуш тарзига жалб этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Мазкур спорт синовлари наfaқат ўқувчиларнинг жисмоний саломатлигини мустаҳкамлаш, балки иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни спортнинг турли йўналишларига йўналтириш ҳамда келгусида юқори натижаларга эришадиган спортчилар захираcини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.