Қашқадарё вилояти велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича 🇺🇿Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди
Мусобақа якунларига кўра, энг яхши натижаларни қайд этган спортчилар тақдирлаш маросимида дипломлар билан мукофотландилар.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Редактор
photo: velosport Uzbekistan
Қашқадарё вилояти велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича 🇺🇿Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди.
Мусобақада республикаимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган кичик ёшдаги ўсмир спортчилар ўз маҳорат ва тайёргарлик даражасини намоён этиш билан бирга, қимматли мусобақа тажрибасини ҳам орттирдилар. Чемпионат дастуридан яккалик ҳамда жамоавий пойгалар ўрин олди ва иштирокчилар ўртасида қизғин ҳамда муросасиз баҳслар кечди.
Мусобақа якунларига кўра, энг яхши натижаларни қайд этган спортчилар тақдирлаш маросимида дипломлар билан мукофотландилар. Мазкур чемпионат ёш велоспортчиларнинг салоҳиятини ошириш, уларни йирик мусобақаларга тайёрлаш ва велоспортни янада оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этди.