locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қашқадарё вилояти Нишон тумани ИИБ бошлиғи кубоги бўйича волейбол мусобақаси бўлиб ўтди

Турли мактабларидан қатнашган ўғил-қизлар жамоалари ўз мактаблари шарафи учун қатъият билан кураш олиб бордилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қашқадарё вилояти Нишон тумани ИИБ бошлиғи кубоги бўйича волейбол мусобақаси бўлиб ўтди
photo: Voleybol Uzbekistan

Нишон туманидаги 38-умумтаълим мактаб спорт залида ёшлар ўртасида волейбол бўйича туман ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Беллашувда туманнинг турли мактабларидан қатнашган ўғил-қизлар жамоалари ўз мактаблари шарафи учун қатъият билан кураш олиб бордилар.

Натижалар қуйидагича:

Қизлар ўртасида:
1-ўрин — 16-мактаб жамоаси
2-ўрин — 20-мактаб жамоаси
3-ўрин — 26-мактаб жамоаси

Ўғил болалар ўртасида:
1-ўрин — 35-мактаб жамоаси
2-ўрин — 16-мактаб жамоаси
3-ўрин — 21-мактаб жамоаси

Мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жамоавийлик ва спорт маданиятини шакллантириш ҳамда уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилди.

Ғолиб жамоалар Нишон тумани ИИБ бошлиғи Шерзод Раҳмонов томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг