locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артур Юнусов: «Ҳали кўп жиҳатлар устида ишлашимиз керак»

Жамоа бош мураббийи Артур Юнусов ўз фикрларини билдирди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Артур Юнусов: «Ҳали кўп жиҳатлар устида ишлашимиз керак»
Фото: Сайхун ПФК

«Сайхун» жамоамиз мавсумнинг 1-турини яхши ўтказиб, 6 очко тўплашга муваффақ бўлди. Ортда қолган илк турдан сўнг 4-ўринни эгаллаган. Якунига етган 1-турдан кейин жамоа бош мураббийи Артур Юнусов ўз фикрларини билдирди.

«Чемпионатнинг бошланиши жуда қизиқарли ўтмоқда. Томоша қилганда бир нафасда кўриладиган кўплаб ўйинлар бўлди. Барча жамоалар сўнгги сонияга қадар кураш олиб боришди, кутилмаган натижалар ҳам кўп бўлди. Ўйлайманки, олдинда бизни ҳали кўплаб қизиқарли ва шиддатли учрашувлар кутмоқда.
Жамоамиз ҳақида айтадиган бўлсам, ҳали кўп жиҳатлар устида ишлашимиз керак. Ўйлайманки, йигитлар бир-бирларига мослашиб, ўзаро тушунишни йўлга қўйишлари учун вақт керак. Бу нафақат майдондаги ўйинда, балки кундалик ҳаётда ҳам бир-бирини яхши тушуниш ва жамоа бўлиб шаклланиш учун муҳим», - деди Юнусов.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг