locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Арслонбек Тожиев икки карра Олимпиада чемпионини мағлуб этди!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Арслонбек Тожиев икки карра Олимпиада чемпионини мағлуб этди!
Расм: Olamsport.uz

Венгриянинг Будапешт шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юртдошимиз Арслонбек Тожиев ҳақиқий сенсацияга қўл урди.

-81 кг вазн тоифасида беллашётган Тожиев мусобақанинг иккинчи босқичида дзюдо дунёсида афсонага айланган япониялик Таканоре Нагасени драматик тарзда мағлуб этди. Беллашув 8 дақиқа давом этди ва қаттиқ курашларга бой бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Нагасе — икки карра Олимпиада чемпиони, Олимпия ўйинлари совриндори, уч карра жаҳон чемпиони ва икки карра жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби ҳисобланади. Унинг каби дзюдочини мағлуб этиш — жуда катта ютуқ.

Эндиликда Арслонбек Тожиев 1/8 финалда мисрлик Абделраҳман Абделғанига қарши татамига чиқади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг