locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қаршида «UZBEKISTAN JUDO TOUR» мусобақаси ўтказилмоқда

Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
В Карши проходит турнир «UZBEKISTAN JUDO TOUR»
Фото: Спорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт соҳасини янада ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этиб келинаётган “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг навбатдаги босқичига Қашқадарё вилояти мезбонлик қилмоқда.

Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуасида ўтказилаётган ушбу нуфузли турнирда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 200 нафардан ортиқ иқтидорли дзюдочилар 4 та вазн тоифасида ўзаро куч синашмоқда.

Мусобақа ёш спортчилар учун нафақат тажриба мактаби, балки келажакдаги йирик халқаро ареналар сари муҳим босқич бўлиб хизмат қилмоқда.

Айни дақиқаларда татамида саралаш беллашувлари юқори савияда, кескин ва муросасиз курашлар остида давом этмоқда. Ҳар бир учрашув спортчиларнинг техник маҳорати, жисмоний тайёргарлиги ва ирода кучини намоён этмоқда.

Мазкур мусобақа орқали ҳудудларда дзюдо спорт турини янада оммалаштириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда уларни профессионал спорт йўлига йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг