Қаршида халқаро шахмат турнири ўтказилади
Мусобақа FIDE қоидалари асосида 2 гуруҳда ўтказилади:
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Chess Uzbekistan
Жорий йилнинг 18–24-май кунлари Қарши шаҳрида Исмат Шукуров хотирасига бағишланган “Қарши Open – 2026” V халқаро шахмат турнири бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли мусобақа Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан “SHAH-POLAN M” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Мусобақа FIDE қоидалари асосида 2 гуруҳда ўтказилади:
“A” гуруҳи — рейтинги 1800 ва ундан юқори иштирокчилар,
“B” гуруҳи — рейтинги 1999 ва ундан паст иштирокчилар.
Халқаро унвонга эга шахматчилар учун иштирок бепул. Бошқа иштирокчилар учун бадал миқдори рейтингига қараб белгиланади. Хорижлик иштирокчилар учун бадал 100 АҚШ долларини ташкил этади.