Қарши шаҳрида Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида қўл жанги спорт тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтмоқда
Қарши шаҳрида Миллий гвардия бўлинмалари ўртасида қўл жанги спорт тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу нуфузли беллашувларда республиканинг турли ҳудудларидан келган 180 нафар ҳарбий хизматчи ўзаро куч, маҳорат ва жанговар тайёргарлик борасида синовдан ўтмоқда.
Мусобақа доирасида иштирокчилар 8 та вазн тоифасида рингга чиқиб, юқори шиддат ва кескин рақобат остида ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.
Тадбирнинг асосий мақсади ҳарбий хизматчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш ҳамда жанговар руҳ ва профессионал маҳоратни янада мустаҳкамлашдан иборат.
Ҳар бир беллашув томошабинларга катта ҳайажон, кучли ҳиссиётлар ва спортга хос чинакам рақобат муҳитини тақдим этмоқда.
Биздан кўз узманг — энг қизиқарли лаҳзалар ҳали олдинда.