Қарши шаҳрида Кураш маҳорат мактаби фойдаланишга топширилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Қарши шаҳрида “Кураш маҳорати мактаби”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов, вилоят ва шаҳар фаоллари, нуронийлар, спорт фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Давлат инвестиция дастури доирасида ушбу мажмуа учун 13,5 миллиард сўм маблағ ажратилиб, 150 ўринли ётоқхона, замонавий ошхона, спорт зали ва бошқа ёрдамчи бинолар бунёд этилди.
Ушбу замонавий кураш маҳорат мактаби Давлатимиз раҳбари томонидан спорт соҳасига ва айниқса миллий қадриятимиз бўлмиш курашга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.
Розикжон Султонмуродов
Журналист