Арнасой туманида янги спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
Мазкур спорт иншооти Спорт вазирлигининг “Ташаббусли спорт” овоз тўплаш лойиҳаси доирасида қурилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Жиззах вилояти, Арнасой туманининг Чўлқувар маҳалласи ҳудудида замонавий стрит воркоут майдончаси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур спорт иншооти Спорт вазирлигининг “Ташаббусли спорт” овоз тўплаш лойиҳаси доирасида қурилди. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида ёшларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратилмоқда.
Эндиликда Чўлқувар маҳалласи аҳолиси, айниқса ёшлар, ушбу майдончада жисмоний машғулотлар олиб бориш, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш ҳамда ўз саломатликларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўладилар.
Розикжон Султонмуродов
Журналист